Жаҳон 382 17.08.2019 12:23:34

Кремльдан иккинчи жаҳон уруши даврида портламай қолган бомба топилди

Кремльдан иккинчи жаҳон уруши даврида портламай қолган бомба топилди

Москвадаги Кремльдан Иккинчи жаҳон уруши даврида портламай қолган бомба топилди, Кремль коменданти Сергей Хлебников  Россия ахборот агентлиги ТАССга воқеа хусусида маълумот берди.

Хлебниковнинг айтишича,бомба қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда ертўладан топиб олинган ва Кремль мажмуасидан ташқарига олиб чиқилган.

Владимир Путин раҳбарияти вакилининг сўзларига кўра,бу ҳодиса президентнинг кунлик иш тақвимига таъсир кўрсатмаган.

1941 йил фашистлар Совет Иттифоқини истило қилишни бошлайди, Россия шаҳарлари қамал қилинади ва рус аскарлари ўз ерларида жанг олиб боришга мажбур бўлади. Кремль Гитлер бомбардимончилари учун йўқ қилиниши керак бўлган энг асосий нишон ҳисобланган ва иккинчи жаҳон уруши пайтида Германия томонидан саккиз марта нишонга олинган. 

Биринчи уриниш 1941 йил 22 июль тунда амалга оширилган, 250 кг оғирликдаги бомба Катта Кремль Саройи томини ёриб ўтади, аммо портламайди.

Энг вайронкор ҳужум 1942 йил 12 августининг  тунида содир бўлган, ўшанда бир тонна оғирликдаги бомба Арсенал биносининг шарқий қисмига катта зарар етказган. 1941-1942 йиллардаги бомбардимонлар натижасида мажмуада 94 киши вафот этган ва 164 киши жароҳатланган. Сўнги бомбардимон 1942 йил 29 мартда амалга оширилган ва бу сафарги ҳужумда ҳеч ким жароҳатланмаган.


Мавзуга оид