Жаҳон 283 17.08.2019 10:37:18

АҚШ аэропортларида тартибсизлик бошланди

АҚШ аэропортларида тартибсизлик бошланди

АҚШда аэропорт тизимининг издан чиқиши оқибатида мамлакатга келган йўловчиларни қабул қилиш жараёни тўхтаб қолди ва аэропортларда тартибсизлик бошланди.

Қўшма Штатларнинг Божхона хизматининг айтишича, бунга турли аэропортларда тизимларнинг вақтинча ўчиб қолиши сабаб бўлмоқда ва ҳозирда муаммони бартараф қилишга ҳаракат қилинмоқда.

Вашингтон ва Лос-Анжелес аэропортларида суратга олинган ва ижтимоий тармоқларга жойланган фотосуратларда АҚШга кириш учун рухсат олишни кутаётган инсонларнинг узундан-узун навбатларини кўриш мумкин, терминалда одамларнинг ҳаддан ташқари кўплиги сабабли баъзи йўловчиларга самолётларда қолиш айтилган.

Муаммо Америка вақти билан жума куни кечқурун бошланган.


Мавзуга оид