Жаҳон 259 12.08.2019 10:44:26

1 сентябрдан бошлаб Туркманистон божхона пунктларида транзит товарларни расмийлаштириш учун янги тартиблар амал қила бошлайди

1 сентябрдан бошлаб Туркманистон божхона пунктларида транзит товарларни расмийлаштириш учун янги тартиблар амал қила бошлайди

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб Туркманитон Республикасида ушбу мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнлари бўйича янги тартиблар жорий қилинмоқда. Бу хабар Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг расмий ахборот каналида эълон қилинди.

2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ушбу мамлакат ҳудудидан транзит тарзида ўтувчи товарлар ҳақида қуйидаги маълумотлар тақдим этилмаганда, Туркманистон божхона хизмати томонидан товарлар транзити учун русхатномалар берилмайди.

-юкларни юборувчи ва қабул қилувчининг номи ва жойлашган манзили;

-товарларни юборувчи ва қабул қилувчи мамлакат номи;

-товарларни ташувчининг ёки экспедиторнинг (рухсатномани экспедитор олганда) номи ва жойлашган манзили;

-транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчиси;

-товарларнинг шакли, номланиши, миқдори ва қиймати;

-товарларнинг вазни ва ҳажми;

-товарларни кодлаш ва номлашнинг уйғунлаштирилган тизими бўйича таснифланган коди (ТИФ ТН);

-юк ўринларининг умумий сони;

-товарлар йўлланган манзил;

-йўлдаги юк операциялари (тушириш, ортиш, қайта юклаш ва ҳк..);

-товарларни ташиш муддати ва ҳаракатланиш йўналиши.


Мавзуга оид