Жаҳон 88 10.08.2019 14:08:45

Қозоғистоннинг янги Президентига инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида Human Rights Watch нинг таклифи

Қозоғистоннинг янги Президентига инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида Human Rights Watch нинг таклифи

"Қозоғистоннинг янги Президенти Қосим Жомарт Тоқаев ўз ваколати доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб муаммоларни зудлик билан ҳал қилиши керак"-дейилади Huamn Rights Watchнинг президентга йўллаган мактубида.

Тоқаевнинг президентлик қасамёди 2019 йил 12 июн куни кўп йиллик президент Нурсултон Назарбоев 2019 йил бошида истеъфога чиққанидан сўнг бўлиб ўтди.

"Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш Қозоғистонда узоқ вақтдан бери давом этмоқда. Дастлаб президент Тоқаев оммавий ахборот воситалари эркинлигини, касаба уюшмалари ва тинч норозилик чиқишлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чора-тадбирларни ўз ичига олган ислоҳотлар дастурини қабул қилиши керак."- дейди Huamn Rights Watch Европа ва Марказий Осиё директори Хю Вилямсон.

Human Rights Watch 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари бузилишларини кузатиб борди ва қайд этди, шунингдек, асосий эркинликлар, жумладан, уюшмалар ташкил этиш эркинлиги, ногирон болалар ҳуқуқлари бўйича ходимларнинг ҳуқуқларини чуқур текширилди.

Human Rights Watch мактубда инсон ҳуқуқлари доирасида асосий муаммоли нуқталарни таъкидлаб, ҳокимиятни узоқ вақтдан бери мавжуд бўлиб келаётган адолатсизликларга қарши чоралар кўришга чақирди. Мисол учун президент Тоқаев тинч намойишлар ўтказишдаги чекловларни бекор қилиши, сўз ва медиа эркинлигини таминлаши ва ногиронлиги бор болалар ҳуқуқларини инобатга олиши кераклиги мактубда айтиб ўтилган. Шунингдек, ҳукукат жиноий айбловларни қайта кўриб чиқиб, улардан давлатнинг танқидчиларига қарши ишлатишни тўхтатиши ва ноҳақ қамоққа олинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Макс Бокаевни озодликка чиқариши лозим.

Президент Тоқаев ўзининг қасамёд нутқида унинг сиёсатининг асосий таркибий қисмларидан бири "ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш" эканини таъкидлаган. 

“Агар президент Тоқаевнинг сўзлари жиддий айтилган бўлса, президент вақтни беҳуда сарфламай ҳозироқ инсон ҳуқуқларини таъминлаш учун ислоҳотларни бошлаши керак”- дейди Вилямсон.


Мавзуга оид