Жаҳон 326 09.08.2019 16:25:29

Исроил Миллий Кутубхонаси Франц Кафканинг чоп этилмаган қўлёзмаларини эълон қилди

Исроил Миллий Кутубхонаси Франц Кафканинг чоп этилмаган қўлёзмаларини эълон қилди

Ўлимидан олдин 1924 йил Кафка ўзининг ҳамма ишларини дўсти ва муҳаррири Макс Бродга қолдириб ҳаммасини ўқимасдан ёқиб юборишни айтган эди.

Брод дўстининг истагини бажармай, унинг қўлёзмаларини чоп этишни бошлади. 

Муаллиф ўзи ҳаётлик чоғларида жуда машхур бўлмаган ва ёзганларининг бир қисми чоп этилган холос. Броднинг сай ҳаракатлари туфайли бугунги кунда Франц Кафка ХХ асрнинг атоқли ёзувчилари қаторида ардоқланади. 

Брод 1968 йил вафот этади ва чоп этилмай қолган қўлёзмаларнинг қолган қисми эса унинг котибаси Эстер Хофф қўлига ўтди. Хофф маълумотларни ўзининг қизлари Эва Хофф ва Рут Вислерга топширди, бу эса оила ва Исроил ҳукумати ўртасида қўлёзма ҳуқуқлари учун узоқ муддат давом этган курашга олиб келди. Шундан сўнг Кафка ижодининг аксарият қисми узоқ бюрократик курашлар атрофида айланади.

Исроил миллий кутубхонаси охир оқибат 2016 йилда якунланган суд муҳокамалари билан архив ҳуқуқларини қўлга киритди. Ўшандан бери кутубхона Исроил ва Германиянинг турли жойларидан тўпламларни йиғиб келмоқда ва икки ҳафта олдин Швейцариядаги банк омборидан сўнгги қисмни тўплади.

Кутубхонада намойиш қилинган материаллар ичида Брод ва бошқаларга ёзилган юзлаб шахсий мактублар, "Қишлоқдаги тўй" асарининг учта қоралама шакли, Кафканинг иброний тили машқлари ва ҳатто чизмалари акс этган дафтарни ўз ичига олади.

"Уларнинг қисмлари (чизмалар) маълум, бошқалари йўқ, эҳтимол бу энг муҳим нарсалардан бири бўлиши мумкин. Ҳозирда Кафканинг сақланаётган барча ёзганлари рақамлаштирилади ва бутун дунё бўйлаб кенг жамоатчиликка намойиш этилади", - дейди Исроил Миллий Кутубхонаси ҳодими Стефан Литт. Унинг айтишича, 2019 йил охирида тўпламнинг бир қисмини интернетга жойланади.


Мавзуга оид