Жаҳон 283 09.08.2019 14:25:52

Грузия-Россия муносабатларидаги кескинлик

Грузия-Россия муносабатларидаги кескинлик

Жанубий Осетия ва Абхазиянинг сепаратчи ҳудудлари туфайли 2008 йил Грузия Россия билан зиддиятга борганига 11 йил бўлд

Бу икки мамлакат ўртасидаги зиддиятлар шу йилнинг ёзида Россия депутати Грузия парламентида пайдо бўлганидан кейин янада кучайди.

"Бизнинг сиёсий қарашларимиз қандайлигига қарамай, бу ҳудудларнинг эгаллаб олиниши барчамизни бирлаштириши керак бўлган муаммодир. Бу бутун миллат учун қийинчиликдир ва Грузия бу муаммони енгиб ўтишига аминман”- дейди Грузия бош вазири Мамука Бахтадзе.

Тибилиси Жанубий Осетия сепаратчи кучларига қарши кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни бошлаганидан сўнг 2008 йил 6 августда Россия ҳарбий кучлари Грузия ҳудудига кирди. Абхазия ва Жанубий Осетиянинг сепаратчи ҳудудлари ҳамон Москва таъсири остида қолмоқда.

Брюсселда Эвропа Иттифоқи Грузияни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади ва минтақада Москванинг ҳаракатларини қоралади.

"Россия Федерацияси нафақат халқаро ҳуқуқ ва 2008 йил 12 августда имзоланган шартномадаги ўз мажбуриятларини бузган ҳолда Абхазия ва Жанубий Осетияда ўз ҳарбий кучларини сақлаб қолди, балки, уни янада кучайтирди", - дейди Карлос Мартин Руиз Де Гордеҳуела.

Россия ташқи ишлар вазирлиги "Euronews"га ўзининг ёзма баёнотда вазиятни тушунтирди:

"Россия ҳарбий амалиётларидан кўзланган ягона мақсад - Грузиянинг агрессиясини тўхтатиш ва келажакда уйиштириладиган ҳужумларнинг олдини олиш. Ҳарбий амалиётлар ва уларнинг қандай амалга ошириш усуллари Грузиянинг таҳдидига мутаносиб эди. Россия Федерацияси қуролли кучларининг бўлинмалари Грузия ҳудудидан ҳарбий амалиёт тугаганда олиб чиқиб кетилади".

23 000 этник грузияликлар Жанубий Осетиядан этник жиҳатдан грузин ҳудудларига қочиб кетишган, уларнинг аксарияти ҳозирги пайтда вақтинчалик бошпаналарда яшаб, уйларига қайтишга ҳаракат қилмоқда.

"Ҳаётим у ерда қолди, ота - боболарим у эрда яшадилар, аммо мен уларнинг қабрларини зиёрат қила олмайман. Менинг уйим ёниб кетди, қайтиб бориш учун ҳеч нарса йўқ"- дейди, Жанубий Осетиялик қочоқ Эдик Гогидзе.


Мавзуга оид