Жаҳон 243 07.08.2019 09:11:38

Шимолий Корея кибер ҳужумлардан фойдаланган ҳолда қурол-яроғ дастурини молиялаштириш учун $2 миллиард ўғирлади

Шимолий Корея кибер ҳужумлардан фойдаланган ҳолда қурол-яроғ дастурини молиялаштириш учун $2 миллиард  ўғирлади

Шимолий Корея кибер ҳужумлардан фойдаланган ҳолда қурол-яроғ дастурини молиялаштириш учун $2 миллиард (£1,6 миллиард) ўғирлади, дея хабар беради BBC.

Махфий ҳисоботда Пхенян нақд пул йиғиш учун банклар ва крипто-валюта биржаларини нишонга олган. BBC манбасига кўра БМТ ҳозирда 35 та кибер ҳужумни текширмоқда.

Шимолий Корея сешанба куни иккита ракетани учирди. Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин чоршанба куни қилган баёнотида ракеталар АҚШ ва Жанубий Корея томонидан олиб борилган қўшма ҳарбий машқларга қарши огоҳлантириш эканлигини айтди. Пхенян бу машқларни тинчлик битимларини бузиш деб атади.

БМТ хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга қарши санкциялар қўмитасига юборилган ҳисоботда Пхенян "молиявий институтлар ва крипто алмашинуви биржаларидан маблағ тўплаш учун мураккаб кибер ҳужумларни амалга оширган", дейилади.

БМТ ҳисоботига жавобан, АҚШ Давлат департаментининг матбуот котиби Reuters агентлигига вазият юзасидан шундай изоҳ берди: "биз барча масъул давлатларни Шимолий Кореянинг ноқонуний оммавий қирғин қуроллари ва баллистик ракета дастурларини молиялаштиришга ҳизмат қилувчи маблағни топишдаги   кибер-фаоллигига қарши чоралар кўришга чақирамиз."


Мавзуга оид