Жаҳон 166 13.04.2019 09:48:53

Ким Чен Ин: Шимолий Корея ҳарбий салоҳияти юқори бўлсагина, ўз тинчлигини таъминлай олади

Ким Чен Ин: Шимолий Корея ҳарбий салоҳияти юқори бўлсагина, ўз тинчлигини таъминлай олади

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Шимолий Корея ўзининг ҳарбий кучини ошириб боришни ва атом энергетикасини ривожлантириб боришини маълум қилди. Бу ҳақда у КХДРнинг халқ Олий мажлиси сессиясидаги нутқида сўзлади. Ким Чен Ин нутқининг тўлиқ матни Жанубий Кореянинг “Рёнхап” агентлигида эълон қилинган

Шимолий Корея раҳбарининг айтишича, мамлакат АҚШ ва Жанубий Корея билан «денуклеаризации» (ядровий қуролсизланиш) масаласини муҳокама қилаётганига қарамай, атом энергетикаси устида иш олиб бораверади.

“Электр энергетика соҳасида катта қувватли истиқболли энергия ресурсларни ишлаб чиқиш керак. Жумладан, гидроэнергетика, кўпаядиган ва атом энергияси”, деди Ким Чен Ин.

Шунингдек, у Шимолий Корея фақатгина кучли ҳарбий салоҳиятга эга бўлсагина, ўз тинчлигини таъминлай олишини таъкидлаб ўтган.


Ким Чен Ин Шимолий Корея

Мавзуга оид