Жаҳон 155 01.08.2019 13:14:55

Мьянма ҳукумати роҳинжа қочоқлари билан муроса қила олмади

Мьянма ҳукумати роҳинжа қочоқлари билан муроса қила олмади

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Human Rights Watch (HRW) ташкилоти Мьянма ҳукумати ҳамда роҳинжа қочоқлари ўртасидаги суҳбатга изоҳ берди. Бу ҳақида Anadolu Ajansi хабар қилди.

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот сўзларига кўра, суҳбат ижобий ечим топмади. Сабаби ҳукумат қочоқларга Мьянмага қайтиш улар учун хавфсиз эканини исботлаб бера олмаган.

«Улар суҳбат жараёнида роҳинжа сўзини ишлатишмади ҳам», — дейди HRW вакиллари. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотнинг фикрича, бу мамлакатнинг роҳинжаларга этник гуруҳ мақомини бермоқчи эмаслигидан далолат.

Ташкилотнинг Жанубий Осиёдаги вакили Минакши Гангулининг таъкидлашича, Мьянма ҳукумати Ракхайн штатидаги тинчликни мисол сифатида келтириб, роҳинжаларга ўз юртига қайтиши мумкинлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг август ойида «Роҳинжаларни озод этиш армияси» ҳукумат постларига ҳужум қилган эди. Ҳарбийларнинг жавоб ҳаракатлари натижасида эса мамлакатни 700 минг фуқаро тарк этишга мажбур бўлиб, Бангладешдаги лагерларга жойлашган эди.


Мьянма роҳиня қочоқлари