Жаҳон 739 23.07.2019 10:38:33

Хитойнинг уйғур мусулмонларига бўлган муносабати «Аср шармандалиги», деб аталди

Хитойнинг уйғур мусулмонларига бўлган муносабати «Аср шармандалиги», деб аталди

Хитой ҳукуматининг уйғур мусулмонлар озчилигига бўлган муносабати – “Аср шармандалиги”, - деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео. АҚШ томонидан ташкил қилинган диний эркинликка кўмаклашиш масалалари бўйича вазирликлар анжуманида Помпео Пекинни туркий тилда сўзлашадиган мусулмон аҳоли ҳуқуқларини бузишда ва бошқа мамлакатларга ушбу анжуманга ташриф буюрмаслиги учун босим кўрсатганликда айблади.

“Хитойда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ кучли инқироз кузатилмоқда, – деди АҚШ давлат котиби. Бу Хитой Конституциясида бевосита кўрсатилган диний эътиқодлар эркинлиги кафолатларига мос келадими?”

Помпеонинг сўзларига кўра, хитойлик амалдорлар бошқа давлатлар вакилларини уйғурлар масаласи муҳокама қилиниши мумкин бўлган анжуманда иштирок этмасликни сўраган, дея хабар қилади Al Jazeera.

“Биламизки, Хитой ҳукумати мамлакатларни анжуманда иштирок этмасликка аниқ даъват қилган. Биз улар таъсир кўрсата олган мамлакатлар сонини аниқ айта олмаймиз”, – таъкидлади у.

 Шу аснода Хитой ҳукумати ўзининг айбсиз эканлигини таъкидлашда давом этмоқда. “Хитойда бундай “диний таъқиб қилиш” вазияти шунчаки мавжуд эмас”, – деди Хитой ТИВ вакили Лю Кань.


Хитой АҚШ уйғур мусулмонлари

Мавзуга оид