Жаҳон 643 12.04.2019 15:14:25

Жанубий Кореяда 29 апрелдан 742та корхонанинг хорижлик ишчилари назоратдан ўтказилади

Жанубий Кореяда 29 апрелдан 742та корхонанинг хорижлик ишчилари назоратдан ўтказилади

Жанубий Кореяда жорий йилнинг 29 апрелидан 28 июнигача 742 та корхонада фаолият юритувчи хорижликлар текширувдан ўтказилади. Бу ҳақда Инчхон шаҳар меҳнат масалалари бўйича ҳудудий идорасига асосан Yonhar News хабар бермоқда.
Текширув давомида асосий эътибор хорижлик ишчиларнинг яшаш ва меҳнат шароитига қаратилади. Жумладан, хорижлик фуқароларнинг меҳнат фаолиятида, энг паст ойлик тўловида, ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик борасида, меҳнат гигиенасида қоидабузарлик ҳолатлари қайд этилса, қонунга асосан маъмурий жазо чоралари қўлланилади.
“Биз ҳар бир хорижий ишчи билан ҳаққоний муомала қилиш ва ойлик маошини ушлаб қолмаслик ҳолатларини назорат қилишда давом этамиз”, - дея изоҳ берди ҳудудий идора вакили.


Жанубий Корея хорижлик ишчилар текширув