Жаҳон 1335 21.07.2019 16:41:47

Бир қатор хориж нашрлари Туркманистон президентининг вафоти ҳақида ёзишмоқда

Бир қатор хориж нашрлари Туркманистон президентининг вафоти ҳақида ёзишмоқда

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов вафот этди, деб ёзади "Говорит Москва" радиостанцияси хабарига таяниб Gazeta.ru.

Маълум бўлишича, бу воқеа унинг меҳнат таътилига чиққан маҳали содир бўлган. 

Бир қатор ОАВ туркманбошининг 15 июлдан меҳнат таътилига чиққани ҳақида маълум қилган эди. 

Шунингдек, сиёсатчининг ўлими хусусида араб мамлакатлари ҳаётини ёритувчи телеграм канали ҳам ёзган. Қолаверса, маҳаллий оппозицион Youtube-канал президентнинг 20 июль куни вафот этганини хабар қилган.
99e5291ba00babc6463fd21639db0629.jpg Бу ҳақида расмий маълумот берилмади, деб ёзади манба.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг вафот этгани ҳақида фейк-хабарлар тарқаган эди.


Мавзуга оид