Жаҳон 260 20.07.2019 17:53:37

Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси заҳарли озиқ-овқатлардан огоҳлантирди

Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси заҳарли озиқ-овқатлардан огоҳлантирди

АҚШ Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси фуқароларни мамлакатнинг таниқли Ragu томат пасталарини харид қилишда эҳтиёткорликка чақирмоқда. Олиб борилган текширувлар натижасида бундай пасталарда пластик зарралари аниқланган. 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, пластик зарралари инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради. Хусусан, истеъмол маҳсулотлари саноатида кенг фойдаланилувчи пластик идишларнинг саратон хасталиги қўзғатувчиси экани айтилади. 
Айни пайтда Ragu брендига савдодаги маҳсулотларни чақириб олиш талаби юборилган. 

Шунингдек, жорий ҳафтада Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси нўхатдан турли истеъмол пасталари ишлаб чиқарадиган Pal Foods компаниясига ҳам 87 турдаги маҳсулотларини йиғиштириб олиш бўйича талабнома юборган. Маълум бўлишича, 30 майдан 25 июнгача сотувга чиқарилган ва АҚШ ҳамда Бирлашган Араб Амирликларида сотилган пасталарда хавфли ликтерия бактерияси аниқланган. 

Иммунитет тизимини ишдан чиқарувчи ликтерия бактерияси асосан болалар, кексалар ҳамда ҳомиладорлар соғлиги учун хавфли. Бактерия иситма, бош оғриғи, кўнгил айниши, қорин оғриғи ва диарея каби касалликларнинг қўзғатувчиси саналади.  Ҳар йили 1600 нафар америкалик ликтерияни юқтириб олади ва уларнинг 260 нафари бунинг натижасида ҳаётдан кўз юмади. Ушбу бактерия Bucee’s, Fresh Thyme, Harris Teeter, Schnucks каби таниқли ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларида ҳам аниқланган.


Мавзуга оид