Жаҳон 388 20.07.2019 16:24:23

Сигир ўғирлашга уринганликда гумонланган уч киши оломон томонидан ўлдирилди

Сигир ўғирлашга уринганликда гумонланган уч киши оломон томонидан ўлдирилди

BBC News хабарида айтишича, гумондорлар Шарқий Ҳиндистонинг Биҳар штатида буффало ва бузоқларни юк машинасига ортаётганда қишлоқ аҳолиси томонидан ушланган.

Бу ҳодиса охирги пайтда жуда тез-тез содир бўлаётган “сигир самосуд”лардан биридир. Маълумки, ҳиндларда сигир муқаддас ҳисобланади ва уни ўлдириш оғир жиноятдир. Бундай ҳодисалар ҳудудда озчиликни ташкил этадиган бошқа дин вакилларини тахликага солмоқда. Қишлоқ аҳолисидан ҳодисага алоқадор уч киши кейинчалик қамоққа олинди.

Танқидчилар Ҳинду-миллатчи  Бҳаратия Жаната Партиясини (БЖП) бундай шавқатсизликларни олдини олишга етарлича ҳаракат қилмаётганликда айбламоқда. 2014 йил БЖП ҳукумат тепасига келганидан бери бир қанча инсон оламон ҳужумидан вафот этди ва юзлаб инсон қаттиқ жароҳатланди аммо қўл билан саноқли ҳолатлардагина айблов эълон қилинган.

Бош вазир Нарендра Моди ҳам бундай ҳужумларни етарли ва қаттиқ қораламагани учун танқид остига олинган, деб ёзади манба.


Сигир оломон ўлим