Жаҳон 199 19.07.2019 07:49:13

АҚШ Шимолий Кореяда эътиқод эркинлиги таъминланишига эришмоқчи

АҚШ Шимолий Кореяда эътиқод эркинлиги таъминланишига эришмоқчи

АҚШ Шимолий Кореяда эътиқод эркинлиги таъминланишига эришмоқчи. АҚШ вице-президент Майк Пенс эътиқод эркинлиги бўйича ўтказилган конференцияда шундай ташаббус билан чиқди.

«АҚШ бундан кейин ҳам Корея яриморолида барча динга эътиқод қилувчилар учун тенг шароитлар яратилиши, бир сўз билан айтганда, эътиқод эркинлиги таъминланиши учун ҳаракат қилади», — деди у. Пенснинг таъкидлашича, айни дамда Шимолий Кореяда эътиқод эркинлиги масаласида муаммолар мавжуд. АҚШлик амалдор шунингдек мазкур ҳудудни атом ядросидан холи ҳудуд бўлиши тарафдори эканини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 16 июл куни Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Жанубий Корея билан бошлаган ҳарбий ўқув машғулотлари сабаб шу кунгача эришилган келишувларнинг бекор бўлиши мумкинлигини баён қилган эди. Вазирлик буни “урушга тайёргарлик” деб атаган эди.


Мавзуга оид