Жаҳон 124 19.07.2019 07:32:01

Марокашда сайёҳларни ўлдирганлар ўлимга ҳукм қилинди

Марокашда сайёҳларни ўлдирганлар ўлимга ҳукм қилинди

Марокашнинг Сале шаҳри суди 3 кишини скандинавиялик туристларнинг ўлимида айбдор деб топиб, уларни ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақида Maghreb Arabe Press нашри хабар берган.

Маълум бўлишича, 25 ёшли Абдуссамад Эжжуд ҳамда унинг 2 таниши ўлим жазосига ҳукм қилинган. Гуруҳнинг яна бир аъзоси— Юнус Хайялига эса умрбод қамоқ жазоси берилган. Улар уюшган жиноят гуруҳини тузиб, терактга тайёрланганлик, суиқасд ҳамда қуролларни ноқонуний сақлашда айбдор деб топилган.

Мазкур иш бўйича шунингдек 20 нафар одам айбдор деб топилиб, 5 йилдан 30 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Тергов хулосасига айбланувчиларнинг бари ИШИДга алоқадор бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабр куни Марокашда 24 ёшли даниялик ҳамда 28 ёшли норвегиялик туристларнинг жасади аниқланган. Қотиллар интернет орқали қизларни ваҳшийларча ўлдирган видеосини тарқатиб юборган. Мазкур воқеа Марокашда дастлаб катта норозиликларга, сўнгра террорчиликни қоралашга қаратилган митингларга айланган эди.


Мавзуга оид