Жаҳон 514 18.07.2019 18:16:38

Хитой ҳукумати Шинжон мусулмонларига қилинаётган адолатсизликларини яширмоқчи

Хитой ҳукумати Шинжон мусулмонларига қилинаётган адолатсизликларини яширмоқчи

Аввал Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг (ИҲТ) 10 дан ортиқ аъзо давлатлари Хитойнинг Шинжон вилоятидаги сиёсатини қўллаб-қувватловчи қўшма баёнатни имзолагани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, 37 давлат томонидан имзоланган мазкур мактуб 22 давлат имзолаган Хитойнинг мусулмонларга қарши қилаётган тажовузларини қораловчи қўшма баёнотга нисбатан жавоб эканлигини ҳам маълум қилган эдик.

"Хитой ҳукумати аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган давлатлар ёрдамига таяниб ўзининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қолоқлиги, жумладан, Шинжон мусулмонларига қилинаётган адолатсизликларини яширмоқчи" – дейди Human Rights Watch мутахассиси С. Ричардсон. "Шинжон мусулмонларига нисбатан қилинаётган ғайриинсоний муносабатга қарши туриш ўрнига мусулмон давлатлар Пекиннинг жирканч "қарши ҳужумига" қўшилди.

Хитойнинг мусулмонлар яшайдиган Шинжон вилоятида мунтазам равишда инсон ҳуқуқларини паймол қилишига қарамасдан аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган давлатлар Хитойнинг пинжига кириб унинг инсон ҳуқуқлар соҳасидаги ислоҳотларини кўкларга кўтариб мақтаган ҳолда қўшма баёнатга имзо чекди.

Хитойнинг Шинжондаги сиёсати Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатлари учун бир синов кабидир. Улар Хитойнинг мусулмонларга нисбатан инсонийликка тўғри келмайдиган муносабатига чек қўйишида ИҲТ давлатлари муҳим рол ўйнаши лозим. 57 аъзо давлат сўнги ойлар давомида сукут сақлади ва Хитойнинг сиёсатини олқишлашдан уёғига ўтолмади. ИҲТ давлатлари ташқи ишлар вазирлари Абу Дабида март ойида учрашганларида Шинжон мусулмонлар масаласи кўтарилмади, ўшанда ҳам шунчаки кўз юмилди. Бу ҳам етмаганидек Хитойнинг мусулмонларга кўмак бераётгани, улар ҳақида қайғураётгани ва Хитой билан ҳамкорликни янада ривожлантиришни исташларини айтиб олқишлар ёғдиришди.

Шу ўринда Мянмада Роҳинджа мусулмонлари бошига кулфатлар ёғилганда ИҲТ Мянма ҳукуматни қаттиқ танқид остига олиб, бўлган кўнгилсизликлар учун жавобгарликни талаб қилган эди.

Агар ИҲТ бутун дунё мусулмонлар ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлишни истаса, Шинжон масаласига бошқа кўз юма олмайдилар ва Хитойнинг Шинжондаги сиёсатига қаршилик кўрсатишлари шартдир!

Хитойнинг Шинжондаи сиёсатини мақулловчи мактубга имзо чеккан мусулмон давлатлари: Жазоир, Баҳраин, Миср, Қуваит, Саудия Арабистони, Уммон, Покистон, Қатар, Сомали, Судан, Сурия, Тожикистон, Туркманистон ва БАА.


Мавзуга оид