Жаҳон 222 18.07.2019 08:27:07

Путин қарори: Энди луганск ва донецкликларнинг бари Россия фуқаролигини олиши мумкин

Путин қарори: Энди луганск ва донецкликларнинг бари Россия фуқаролигини олиши мумкин

Владимир Путин Россия фуқаролигини олиши мумкин бўлган украиналиклар рўйхатини кенгайтирди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.

Президент қарорига биноан, эндиликда Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда Луганск ва Донецк областининг барча фуқаролари олиши мумкин.

Жорий йилнинг мартидаги қарорга асосан фақатгина Киев назоратида бўлмаган ҳудудлар аҳолисига фуқаролик олишнинг соддалаштирилган тартиби таклиф этилаётган эди.


Мавзуга оид