Жаҳон 77 18.07.2019 07:43:29

Пентагон Мексика чегараси томон 2 мингдан ортиқ хизматчини йўналтирди

Пентагон Мексика чегараси томон 2 мингдан ортиқ хизматчини йўналтирди

АҚШ мудофаа вазирлиги америка-мексика чегараси томон қўшимча 1100 нафар ҳарбий ҳамда мингдан ортиқ Миллий гвардия хизматчиларини йўналтирди. Бу ҳақида Reuters хабар қилди.

Маълумотларга кўра, АҚШ мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Ричард Спенсер бу ҳақида буйруқ берган. Мазкур гуруҳларнинг вазифаси логистика ҳамда ҳаводан туриб чегарадаги вазиятни кузтиб туришдан иборат. Ахборот агентлигининг қўшимча қилишича, айни дамда америка-мексика чегарасида АҚШ армияси ҳамда Миллий гвардиянинг 4500 хизматчиси мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 апрелида Пентагон Мексика билан чегара ҳудудига яна 300 нафар ҳарбийларни жўнатишини маълум қилган эди. Уларнинг орасида 100 нафар ошпаз бўлиб, уларнинг асосий вазифаси муҳожирларга овқат тарқатишдан иборат эди. Гуруҳда шунингдек 160 ҳайдовчи ҳамда 20га яқин ҳуқуқшунослар ҳам бўлган.


Мавзуга оид