Жаҳон 233 17.07.2019 15:21:25

Қозоғистонда ногиронлиги бор болалар жисмоний зўравонликдан азият чекмоқда — «Human rights watch»

Қозоғистонда ногиронлиги бор болалар жисмоний зўравонликдан азият чекмоқда — «Human rights watch»

«Ногиронлиги бор юзлаб болалар улар учун мўлжалланган давлат муассасаларида сақланади ва улар бундай жойларда эътиборсизлик, зўравонликка учраб, оилаларидан айро тарзда яшайдилар», — дейди «Human rights watch»нинг Марказий Осиё бўйича катта тадқиқотчиси Мира Риттман. Тадқиқотчининг фикрича, Қозоғистон ҳукумати бундай таҳқирларга чек қўйиши ва ногиронлиги бор болалар ва уларнинг оилавий ҳаётга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бошқача тизим ишлаб чиқиши лозим.

2017 йилнинг октабр ойидан бошлаб 2019-йилнинг апрелига қадар «Human rights watch» болалар муассасида яшаган 27 нафар ногирон болалар, уларнинг ота-оналари, муассаса жамоаси, ногиронлик ҳуқуқлари бўйича мутахассислар ва фаоллардан интервью олган. «Human rights watch» ногиронлиги бор болалар учун мўжжалланган муассасалардан 3 тасига ташриф буюрган.

Ёпиқ муассаларда улғайган болалар ва ўсмирлар муассаса жамоаси томонидан калтакланиши, уларни жазолаш ёки бошқариш учун мажбурий тарзда тинчлантирувчи дорилар берилиши ва ёшроқ болаларга қарашга мажбурланишларини айтган.

Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигига таяниб маълум қилинишича, руҳий ҳолат ва ривожланишда нуқсони бор болалар учун Қозоғистонда 19 давлат муассасаси фаолият юритади. 2 мингдан зиёд болалар бундай муассасаларда кун кечиради ва аксар болаларнинг ота-оналаридан бири ҳаёт.

Муассаса жамоаси болаларнинг қичқириш, бақириш ёки мураббий кўрсатмаларига амал қилмаслик каби ҳолатларда, тинчлантириш учун уларга психотропик дорилар берилишини ҳамда психиатрия касалхоналарига жўнатишларини тасдиқлади. Бундай дорилар шизофрения, уйқу билан боғлиқ касалликларни даволашда ёки кучли оғриқни қолдиришда ишлатилади. Тинчлантирувчи дорилар болаларни баъзи ҳолатларда 24 соатгача ухлатиб қўяди.

18 ёшга тўлган болалар вояга етганлар учун мўлжалланган муассаларга жўнатилади ва ўша ерда қолади. Бундан билиш мумкинки, вояга етган ногиронлиги бор шахсларнинг мустақил ҳаёт кечиришини қўллаб-қувватловчи давлат ҳизматлари етишмайди.

Давлат муассаларида яшаётган ногиронлиги бор болаларга жуда оз миқдорда таълим берилади ёки умуман таълим берилмайди.

«Human rights watch» вазият юзасидан ўзининг бир қанча тафсияларни берди», — дейилади хабарда.


Мавзуга оид