Жаҳон 188 17.07.2019 12:20:17

Нью-Йорк шаҳрида ногиронлар ҳуқуқлари учун парад бўлиб ўтди

Нью-Йорк шаҳрида ногиронлар ҳуқуқлари учун парад бўлиб ўтди

14 июль, Якшанба куни Нью-Йорк шаҳрида минглаб инсонлар, ногиронлиги бор шахслар, ташкилотлар, компаниялар, маҳаллий сиёсатчи ва бошқалар «Ногиронлик ғурури паради»да иштирок этди. Парад «Human rights watch» халқаро нодавлат ташкилоти томонидан бешинчи маротаба ўтказилган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад — ногиронлиги бор шахсларнинг эътибордан четда қолиб кетмаслигига эришиш ва уларга жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида қарашни шакллантиришдан иборат.

Нью-Йоркдан ташқари Брайтон, Рим ва Калярида ҳам ногиронлик ҳуқуқларини акс эттирувчи ҳаракатлар ортиб бормоқда.

Дунё шаҳарларида ногиронлиги бор инсонлар учун ноқулайликлар мавжуд. Масалан, кўча белгилари кўриш имконияти чекланган инсонлар учун ҳизмат қила олмайди, овозли сигналлар айрим чорраҳалардагина мавжуд холос. Бунга ўхшаш ноқулайлик яна кўплаб топилиши мумкин. Нью-Йоркда ўтказилган парадда шаҳар ногиронлиги бор инсонларни инобатга олиб бир кун учун мослаштирилди. Кўчалар, метро тармоқлари, меҳмонхоналарда қулайликлар яратилди.

«Ногиронлиги бор инсонлар жамиятнинг фаол аъзоларидир ва улар ўз нуқсонларини шахсиятларининг бир қисми деб биладилар. Шунинг учун ҳам ногиронлиги бор шахслар учун қулайликлар яратиш инсонийликнинг ёрқин кўринишларидан биридир», — дейилади хабарда.


Мавзуга оид