Жаҳон 658 12.04.2019 09:31:30

Жанубий Кореяда ёқилғи нархлари ошди

Жанубий Кореяда ёқилғи нархлари ошди

Корея Республикасида экспорт нархлари  индекси кетма-кет иккинчи ой ўсди. Maeil Business Newspaper Корея банкига таяниб шу ҳақда хабар бермоқда. Маълумотларга кўра, 2019 йил март ойида бу кўрсаткич 0,5 фоизга кўтарилиб, 83,36 пунктни ташкил этди. Бироқ  ўтган йилнинг март ойида индекс кўрсаткичи айнан шунчага қисқарган.         

Маълумки, экспорт нархларининг кўтарилиши валюталар курсига таъсир қилган. Нефтнинг халқаро бозордаги баҳоси ошгани (3,6 %) сабабли, жорий йил февраль ойига қараганда маҳаллий валюта — вон долларга нисбатан 0,7 фоизга қимматлади. Бензин нархи 14 фоиз, дизель ёқилғиси 3,7 фоиз, реактив ёқилғи 1,2 фоиз, лигроин (оғир бензин) нархи эса 7,2 фоизга кўтарилди.             

Саноат маҳсулотлари нархи 1,2 фоизга, ишлаб чиқариш воситалари ва кенг истеъмолдаги товарлар баҳоси мос равишда 0,6 ва 0,7 фоизга ошди.      


Жанубий Корея