Жаҳон 169 12.07.2019 11:05:07

Amnesty International: Мьянмага қайтиш қочоқлар учун хавфли

Amnesty International: Мьянмага қайтиш қочоқлар учун хавфли

Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти экспертларининг сўзларига кўра, Мьянмада роҳиня-қочоқларининг қайтиши учун зарур шароитлар яратилмаган. Бу БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича 41 сессиясида маълумот берилди.

«Аракан штати фуқаролар учун хавфли ҳудудлардан саналади. Айниқса у ерга қочоқларнинг қайтиши мақсадга мувофиқ эмас», — дейилади ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларида.

Экспертларнинг қўшимча қилишича, роҳинялар инсон ҳуқуқларининг бузилаётганидан азият чекяпти: ишга жойлашиш, тиббий хизматлардан фойдаланишда катта муаммоларга дуч келяпти.


Мавзуга оид