Жаҳон 348 11.07.2019 15:55:03

Швецияда хўрозга бемаҳал қичқириш тақиқланди

Швецияда хўрозга бемаҳал қичқириш тақиқланди

Жорий йилнинг июнь ойида бир гуруҳ шведлар эрта тонгдан уларни безовта қиладиган хўрозни судга беришган эди. Шведция туман суди шикоятни бир ой мобайнида ўрганди. Суд қарори  билан қўшниларни безовта қилган хўрозга қичқириш соатлари белгилаб берилди. 

Унга кўра, судланувчи хўрозга тонгги 08:00 дан ташқарида сайр қилиш ва кечки 22:00 га қадар хоҳлаганча қичқириш ҳуқуқи берилди. Шунингдек, хўрознинг якшанба кунлари эрталаб 09:00 дан кейин уйдан чиқиши ва қичқириши белгиланган. Шундан ташқари вақтда хўроз қоронғу жойда сақланиши ва одамларни безовта қилмаслиги керак. 

Маълум бўлишича, айбланувчининг тонг саҳардан қичқириши ёзиб олинган видео ҳамда аудио файлларни судга хўроз яшайдиган уйдан ўн беш метр узоқликда истиқомат қилувчи қўшни тақдим қилган. Далиллардан хўрознинг соатига 44 маротабагача қичқириши маълум бўлган. 

Шикоятчилардан бири эса деразаси ёпиқ ошхонадан туриб хўрознинг овозини муҳрлаган. Унга кўра хўрознинг қичқириши 84 децибелга тенг бўлган. 

Судда маълум қилинишича, қарорни қабул қилишда жониворнинг, шунингдек қўшниларнинг ҳам манфаатларини бирдек ҳисобга олинган. Шунингдек, хўроз қичқириш жадвалини бузган тақдирда, шикоятчиларда судга қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи сақлаб қолинган. 

Қўни-қўшниларнинг қўшни хўроз устидан судга шикоят қилишлари илк ҳолат эмас. Ўтган йили худди шундай суд жараёни ва суд қарори Францияда ҳам кузатилган эди. 


Мавзуга оид