Жаҳон 22 11.07.2019 09:31:46

Тожикистонда диндорларнинг рўйхати шакллантирилади

Тожикистонда диндорларнинг рўйхати шакллантирилади

Тожикистонда диндорларнинг рўйхати шакллантирилади. Мазкур тадбир 2020 йил мамлакат аҳолисини саноқдан ўтказиш жараёнида амалга оширилади. Фуқароларга “Қайси динга эътиқод қиласиз” деган савол берилади.

«Мажлиси миллий (Тожикистон парламенти)нинг мазкур ташаббуси ҳали расман кучга кирмади. Аввал анкеталардан ҳеч қачон бу каби савол берилмаган эди», — дейди Президент ҳузуридаги статистика агентлиги вакили Қиёмиддин Давлатзода.

Мазкур сўров орқали Тожикистонда у ёки бу динга эътиқод қилувчиларнинг аниқ миқдорини билиш мақсад қилинган. Ҳокимият вакиллари аҳолининг у ёки бу конфессияга аъзолги ҳақида гапирар экан, Тожикистоннинг 90 фоизи аҳолиси исломга эътиқод қилишини айтади. Бироқ бу йўналишда ҳанузгача бирор бир тадқиқот олиб борилмаган.

«Биз суҳбат жараёнида юртимизнинг 90 фоиздан ортиқ аҳолиси мусулмон, деб кўп айтамиз. Мақсадимиз уларнинг аниқ миқдорини (қанча одам насроний, атеистлар қанча) аниқлаш», — дейди Мажлиси миллий депутати Абдуҳалим Ғаффоров.

Таъкидланишича, сўровда нафақат дин балки маҳзабни белгилаш ҳам талаб этилади.


Тожикистон диндорлар