Жаҳон 168 11.07.2019 08:49:48

Зеленский Чернобылни сайёҳлик ҳудудга айлантирмоқчи

Зеленский Чернобылни сайёҳлик ҳудудга айлантирмоқчи

Украина Президенти Владимир Зеленский Чернобыл зонасини туристик ҳудудга айлантириш юзасидан қарор чиқарди. Давлат раҳбари мазкур объектга йирик инвестицияларни жалб этиш масаласини аллақачон кун тартибига қўйган эди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, АЭС ҳудудида тасвирга олиш,умуман бу ерга ташриф буюриш юзасидан қўйилган чекловлар олиб ташланади. Буларнинг бари Украинага янада кўпроқ туристларни жалб учун амалга ошириляпти.

Кейинроқ Украина президенти администрацияси Киев Евроиттифоқ ҳамда НАТОга аъзо мамлакатларнинг Чернобыл ҳудудида аварияларнинг олдини олишга қаратилган ўқув машғулотларини ўтказишга розилик беришга тайёр эканини таъкидлади.

Давлат раҳбарининг мазкур қарори қатор қарама-қаршиликларга сабаб бўляпти: баъзи бир олимларнинг фикрича, Чернобыл ҳудудига камида яқин 100 йил ичида яқинлашиш хавфли экани айтилса, бошқа олим мазкур ҳудуд экскурсия қиладиган жой эмаслигини таъкидлаяпти.

Яқиндагина Чернобыль воқелари асосида HBO томонидан суратга олинган «Чернобыль»мини-сериалидан сўнг мазкур ҳудудга қизиқиш ортди. Устига устак у ернинг флора ва фаунасида рўй берган ўзгаришлар барча учун қизиқ, дейди Туроператорлардан бири.

Радиацион разведка ходими, «Чернобыль тура» илмий тадқиқот директори Сергей Мирныйнинг сўзларига кўра, ҳудудда радицион вазият барқарорлашган. Бу ерга уюштириладиган бир кунлик саёҳат давомида олинадиган радиация самолётда 2-3 соат учишдаги радиация миқдори билан тенг. Киевликлар ҳар уч кунда бундай доза билан рўбарў бўлади. Сергей Мирныйнинг қўшимча қилишича, у ва унинг ҳамфикрлари Чернобылни ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига кириши тарафдори. Бунинг учун улар барча имкониятларни сафарбар этади.


Чернобыл турист

Мавзуга оид