Жаҳон 226 10.07.2019 07:40:41

Яна бир мамлакат қўпорувчилик ортидан диний ниқобларга чеклов қўйди

Яна бир мамлакат қўпорувчилик ортидан диний ниқобларга чеклов қўйди

Охирги вақтларда жаҳон мамлакатлари юзни тўсувчи диний ниқобларга қарши қонуний ҳужжатлар қабул қилиб, жамиятда тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилмоқдалар.

Тунис аёлларнинг диний нуқтаиназардан юзга тақиладиган ниқоб билан давлат биноларига киришларини тақиқлади. Бу тўғридаги қонунга мамлакат Бош вазири имзо чеккан. Ҳужжатда айтилишича, қонун хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинган. 

Ҳужжатга кўра, аёллар бундан кейин давлат идораларига очиқ юз билан киришлари керак бўлади. Мамлакат бош вазири Юсуф Чаҳедга кўра, бу қарор мамлакатдаги тинчликни таъминлаш ва сайёҳлар оқимининг кўпайишига хизмат қилади. 

Жорий йилнинг 27 июнида содир этилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида саккиз нафар одам ҳаётдан кўз юмган. Гувоҳларнинг айтишларича, жиноят ниқоб таққан бўлган.

Бундан аввал ҳам 2011 йилгача Тунисда диний ниқобларни тақиш тақиқланган бўлган. 

Сўнгги бир ҳафта мобайнида уч маротаба террорчилик ҳужуми амалга оширилган шимолий Африкадаги бу давлат терроризм важидан диний кийимларга тақиқ қўяётган илк мамлакат эмас.  Яқинда Шри-Ланка давлати ҳам амалга оширилган қўпорувчиликдан сўнг аёлларнинг диний ниқоб тақишларини чеклаган эди. 

Алжирда ҳам 2018 йилда худди шундай ҳужжат қабул қилинган. Шу йили Данияда ҳам мусулмон аёлларнинг юз ниқобларига қарши курашга оид янги қоидалар қаттиқ танқид остига олинган эди.

Тунисдаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг сўзларига кўра,  қарорнинг қабул қилиниши ҳозирча тўғри, бироқ имкон қадар уни бекор қилиш учун зарур чора-тадбирларни кўриш керак. 

"Барчамизга ўзимизнинг хоҳишимизга кўра кийиниш ҳуқуқи берилган. Аммо Тунисга хавф солиб турган террорчилик ҳужуми авж олган ҳозирги вазиятда тинчликни таъминлаш учун бу қарорга зарурат бор", дейилади уларнинг баёнотида. 


Мавзуга оид