Жаҳон 694 11.04.2019 14:48:40

Венесуэла вакилини БМТдаги йиғилишдан ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилишди

Венесуэла вакилини БМТдаги йиғилишдан ҳайдаб чиқаришга ҳаракат қилишди

АҚШ вице-президенти Майкл Пенс Венесуэла доимий вакили Самуэл Монкадани БМТ даги йиғилишдан чиқиб кетишини сўради. Таъкидлаш жоиз мазкур учрашув ташкилотнинг сайтида тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

“Ҳурматли элчи. Сиз бугун бу ерда бўлишингиз мумкинмас. Ундан кўра давлат раҳбарингизга бориб айтинг, унинг даври ўтди”, - деди америкалик сиёсатчи йиғилиш давомида.

Бунга жавобан Монкада мийиғида кулиб қўйди.
"У Венесуэлани социализмнинг тантанасига олиб бораман деб, халқни йўқчилик сари етаклаб норозилигига сабаб бўлди, -дея қўшимча қилди Пенс. АҚШ БМТ га Венесуэла президенти этиб оппозиционер Хуан Гуайдо тан олиш ҳақидаги резолюция лойиҳаларини тайёрлаяпти”. 

Жорий йилнинг 10 апрель куни Монкада: “БМТ котибияти венесуэлалик оппозиционерларга аккредитациядан ўтишга тўсқинлик қилди. Лекин ташкилот Венесуэланинг доимий вакилларига турли анжуманларда иштирок этиш учун рухсатномаларни беришда давом этяпти”, - мурожаат қилди.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада жорий йилнинг 23 январь куни ҳукуматга қарши оммавий чиқишлар чоғида оппозиционерлар етакчиси Хуан Гуайдо ўзини вақтинчалик президент этиб эълон қилган эди. Уни АҚШ, Лотин Америка ва Европанинг қатор мамлакатлари тан олган.


Самуэл Монкада БМТ