Жаҳон 331 07.07.2019 09:29:00

Boeing 737 Max самолётлари ҳалокатига сабабчи дастур учун энг арзон ишчи кучи ёлланган

Boeing 737 Max самолётлари ҳалокатига сабабчи дастур учун энг арзон ишчи кучи ёлланган

Сўнгги икки йилда Boeing-737 Max самолётларининг кетма-кет ҳалокатлари халқаро миқёсда авиасаноат мижозлари ва мутахассисларининг жиддий ташвишига сабабчи бўлди. Маълум бўлишича, компания ёллаган арзон ишчи кучи яратган махсус дастур 338 кишининг ўлимига сабабчи бўлган иккита йирик авиаҳалокатларни келтириб чиқарган. 

2018 йилнинг октябрида Индонезиянинг Boeing 737 Max самолёти ҳавога кўтарилгач, 13 дақиқадан сўнг денгизга қулаган. Натижада, 189 нафар йўловчи ҳалок бўлган. 

2019 йилнинг март ойида эса Эфиопияга тегишли бўлган навбатдаги Boeing 737 Max самолёти ҳалокатга учраб, 149 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоларининг ўлимини келтириб чиқарган эди. 

Кўпчилик мутахассилар мазкур авиаҳалокатлар самолётларда илк маротаба татбиқ этилган дастурий таъминот туфайли келиб чиққан носозлик оқибатида содир бўлганини айтишган, кейинчалик бу тахминлар расман тасдиғини топган эди. Хусусан, Boeing корпорацияси президенти Деннис Мюленбург расман самолётларнинг сифатсиз дастурий таъминот тизими  оқибатида ҳалокатга учраганини тан олган. 

Маълум бўлишича, Boeing раҳбарияти Boeing-737 Max самолёти учун дастурни яратишга Ҳиндистоннинг арзон нарх эвазига ишлайдиган дастурчилар гуруҳини ёллаган. Бу тўғрида Bloomberg нашри хабар бермоқда.

Авиасозлар ёллаган дастурчилар гуруҳи ушбу дастурни яратиш учун сарф қилинган ҳар бир меҳнат соати учун $9 АҚШ долларидан нарх тўлаган. Ўша вақтда АҚШ визасига эга бўлган малакали дастурчилар ушбу дастурни яратишлари учун Boeing соатига $35 доллар тўлаши лозим эди.

Қисқасини айтганда, инсоният тарихидаги йирик авиаҳалокатлар жаҳоннинг йирик авиасозининг хасислиги ҳамда бошқа бир-бирига дахлдор бўлган омиллар туфайли келиб чиққан. 


Мавзуга оид