Жаҳон 536 07.07.2019 03:10:26

Google индонезиялик адашига совға юборди

Google индонезиялик адашига совға юборди

2018 йилнинг ноябрида Ғарбий Ява оролида туғилган "Google" исмли болакайнинг довруғи ва ниҳоят, Интернет гигант -- Google'гача етиб борди. Бу тўғрида The Jakarta Post хабар бермоқда.

Қўни-қўшнилар дунёга келган чақалоқ Google шарафига номланганини эшитгач, уни кўришга ошиқдилар. Янгилик қисқа муддатда шаҳар ва мамлакат бўйлаб тарқалиб, гўдак ҳаттоки "гугу"ламасдан туриб, машҳурлик шоҳсупасини забт этди.

Ўтган ҳафтада чақалоқ адаши юборган совғаларни қабул қилиб олди. Google'нинг онасига кўра, компания номидан юборилган махсус сумкада бир нечта буюмлар қаторида кўксига фарзандининг номи туширилган жемпер ҳам бор экан.

Индонезия оммавйи ахборот воситаларининг хабарларига кўра, аёл эрининг фарзандларига АҚШ нинг таниқли технологик компанияси номини бериш таклифига қарши бўлган. Аммо жамоатчиликнинг ижобий муносабатидан сўнг у қарорларининг тўғри бўлганига шубҳа қилмаяпти.

Дарвоқе, замонавий луғатларда "google" сўзи "интернетда изламоқ" маъносини берса ҳам, аслида "Googol", яъни 1 дан кейин юзта нол қўйилганда ҳосил бўладиган рақам номидан олинган.


Мавзуга оид