Жаҳон 804 11.04.2019 12:45:26

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда қўлга олинди

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда қўлга олинди

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж Лондон полицияси томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда хориж оммавий ахборот воситалари Лондон полициясига асосланган ҳолда хабар қилди

Маълум қилинишича, бугунги кунда 47 ёш бўлган Жулиан Ассанж Метрополитан Полиция хизмати томонидан Еквадор элчихонасида қўлга олинган. Бунга Westminster Magistrates' Court суди томонидан 2012 йил 29 июнда берилган ва Ассанжнинг судда иштирок этмагани учун мажбурий қўлга олиш бўйича қарори асос бўлган. 

У ҳозирда, марказий Лондон полиция бўлинмасига келтирилган. Ассанж бу ерда Westminster Magistrates' Court судига олиб келинишини кутади. 

Полиция суд қарорини бажариш мажбуриятига эга. Шу боисдан ҳам Эквадор элчиси томонидан элчихонага таклиф этилган. Элчи Эквадор ҳукуматининг Ассанжни судга таслим қилиш қарори ижросини таъминлаган. 


Жулиан Ассанж Эквадор Лондон