Жаҳон 393 27.06.2019 17:28:35

Қутқарув кемаси Италия вазирига бўйсинмади

Қутқарув кемаси Италия вазирига бўйсинмади

The Independent нашрининг хабарига кўра, 42 нафар муҳожирни қутқарган кема икки ҳафта давомида Ўрта Ер денгизи атрофидаги ҳеч қайси Европа давлатига киролмаётган эди. Европа давлатларидан ҳеч бири қутқарув кемасини қабул қилишни истамаган ва бундай ташаббусни илгари ҳам сурмаган.

Хабарда айтилишича, Италия очиқчасига кемани ўз ҳудуддига кирмаслигини талаб қилди. Бунга ҳукуматда қабул қилинган янги қонунни сабаб қилиб кўрсатди.

Аммо чоршанба куни кемани бошқараётган немис инсонпарлик жамоаси уларда бошқа танлов қолмаганини маълум қилди. Капитан кемани Италиянинг Лампедуса оролидаги порт томон бурди. Кема капитани Карола Ракете Твиттердаги саҳифасида шундай деди: “Мен таваккал қилаётганимни биламан, аммо борддаги 42 нафар қутқарилган муҳожир жуда чарчашди. Мен уларни хавфсиз жойга элтяпман”

Италиянинг миграцияга қарши вазири Маттео Салвини аввалроқ бундай ҳолатлар учун мамлакатда жарима, қамоқ ва ҳатто, кемани мусодара қилиши каби жазолар жорий этилганини маълум қилган эди.


“Биз бундай қонун бузарликларни олдини олиш учун демократик воситалардан фойдаланамиз. Италия муҳожирларни олиб келаётганлар учун “қўниш майдони” бўла олмайди” -деган эди Салвини.

Чоршанба кунида содир бўлган бу ҳолатни Италия қонунларига бўйсинмасликка уриниш, деб баҳолаш мумкин.

Италия бундай ҳолатлар юзасидан сабр косаси тўлиб июнь ойида барча портларини қутқарув кемалари учун ёпган эди. Бу ёпилиш бу ой янада қонуний тус олди, яни Италия қирғоқларига рухсатсиз кирган кема капитанларига 50 000 евро миқдорида жарима белгилувчи қарор қабул қилинди. Бу қарор БМТ томонидан қаттиқ танқидга олинди.

Ўтган вақт давомида муҳожирларни қутқарган кўплаб кемалар Европа давлатларининг қайси бири муҳожирларни қабул қилиш маъсулиятини олиш кераклигини муҳокама қилгунларича денгизда қолиб кетмоқда. Баъзида Европа Иттифоқи давлатлари муҳожирларни биргаликда қабул қилишга келишмоқдалар. Аммо бу кутиш жараёнида қутқарув кемаларида озиқ-овқат, сув етишмаслиги ва бортдагиларнинг соғлиги ёмонлашиши каби муаммоларни юзага чиқармоқда.


ЕИ раҳбарлари Европада ёки Африкада муҳожирларга бошпана бериш билан шуғулланувчи марказ яратишни таклиф қилган эди. Аммо ҳеч қайси миллат бундай марказнинг ўз ҳудудида бўлишини истамаяпти.

Миграция мутахасcисиларининг айтишича, қутқарилган муҳожирларни хавфсиз ҳисобланмаган портга қайтариб юбориш Халқаро Денгиз Конвенсиясига хилофдир.

ЕИнинг баъзи давлатлари қочоқларни қабул қилаяотган бўлса, Венгрия ва Полша каби баъзи давлатлар ўз эшикларини бутунлай ёпганлар ва бу эса Европа учун ортиқча босим туғдирмоқда.

Салвини чоршанба куни Сеа-Ватч муҳожирларини қабул қилиш маъсулиятини ташкилотнинг бош қароргоҳи жойлашган Германия ёки кема Недирландия байроғи билан ҳаракатланаётгани учун Нидерландия олиши керак эган, деб ёзади манба.


Италия кема муҳожирлар