Жаҳон 611 26.06.2019 18:27:02

Франция иссиқ ҳарорат туфайли мактаблар ёпилмоқда

Франция иссиқ ҳарорат туфайли мактаблар ёпилмоқда

BBC хабар берилишича, мамлакатда ҳарорат 40 даражадан ошиши кутилмоқда. Париж жанубидаги Эссонне ҳудудида 50 тага яқин мактаб етарли совитиш тизимига эга бўлмагани учун уларнинг фаолияти тўхтатилган. Пайшанба куни Вал-де Марне ван Сеине-эт-Марне ҳудудларида ҳам мактаблар ёпилади.

Хабарда, шунингдек, Испания шимолида ҳарорат 45 даражага етиши айтилмоқда. Германия ва Италияда ҳам ҳарорат 40 даражага етгани йўқ.

Европага бундай иссиқ ҳаво оқими Саҳройи Кабрдан кириб келаётгани айтилмоқда. Швейцарияда ҳам ҳарорат жуда юқори. Аммо ҳукумат мактабларни ёпишга буйруқ бермаган.

Француз давлат вакилларининг айтишича, чоршанба кунидан фақат ифлослантириш даражаси энг кам бўлган автомобилларгагина йўлларда ҳаракатланишга рухсат берилади. Парижлик ҳайдовчиларнинг жамоат транспортларидан фойдаланишлари учун уларга бепул автотураргоҳлар таклиф этилмоқда.

Франция 2003 йилда ҳам иссиқ ҳароратдан азият чеккан эди, ўшанда 15 000 ўлим ҳолати кузатилган.

Мутахассислар бундай иссиқ ҳароратни иқлим ўзгариши билан боғламоқда. 1500 йилдан бери Европада кузатилган энг иссиқ 5 та ёзнинг ҳаммаси 21-асрга тўғри келади, деб ёзади манба.


Франция мактаб об-ҳаво

Мавзуга оид