Жаҳон 1858 26.06.2019 16:54:05

Имконсизлик қурбонлари

Имконсизлик қурбонлари

Дунёни ларзага солган ушбу сурат душанба куни олинган. Сурат муҳожирларнинг АҚШ га сафарлари нечоғлик хавфли бўлишини яна бир бор исботлаб берди, деб CNN хабар берган.

Оскар Алберто Мартинез Рио Гранде дарёсини кесиб ўтиб, 23 ойлик қизини қирғоққа қолдиради ва аёлини олиб ўтиш учун ортга қайтади. Шунда унинг қизи дадаси сузиб кетаётганини кўриб ортидан сувга сакрайди. Оқим жуда кучлилиги сабаб ота-бола иккаласи ҳам чўкиб кетади.

Суратни олган фотограф Жулиа Де Лук Мексиканинг Ла Жорнада газетасида бу мудҳиш ҳодиса ҳақида ёзди. Газета ўз эри ва қизининг чўкишига шанба куни гувоҳ бўлган марҳумнинг аёли Таниа билан суҳбатлашди. Уларни таналари эса душанба куни Рио Гранде дарёсининг Мексика томонидаги қирғоғидан топилгани хабар берилмоқда.

Бу муҳожирларнинг вафоти бизга АҚШ-Мексика чегарасидаги АҚШ дан бошпана берилишини сўраб ойлаб кутаётган муҳожирларнинг азоб-уқубатларини яна бир бор исботламоқда. Эл Салвадордан бўлган ёш қизалоқ Ангие Валериа ва унинг дадаси АҚШ чегарасини кесиб ўтаётиб вафот этишди.

Улар муҳожирлар лагерида бир неча ой давомида АҚШда бошпана берилишини сўраб кутишга мажбур бўлишган, деб ёзади манба.

Ёзнинг иссиқ қуёши остида 2 ойлик кутишдан сўнг, оила ноилож дарёни кесиб ўтишга қарор қилди.

АҚШ ҳозирги миграция сиёсати муҳожирларни шундай таваккалчиликларга қўл уришларига сабаб бўлмоқда. Яъни улар энг хавфли ҳудудлардан чегарани кесиб ўтишга уринмоқдалар. Мутахассисларнинг айтишича, чагарадаги ўлимлар сони яна кўпайиши мумкин.

Бу икки ўлимдан сўнг, Эл Салвадор ташқи ишлар вазири Александра Ҳилни фуқаролардан мамлакатда қолишлари ва уларни кетишга сабаб бўлаётган иқтисодий муаммоларни бартараф этишда ҳукуматга ёрдам беришларини сўраган.


Муҳожир АҚШ

Мавзуга оид