Жаҳон 331 10.04.2019 14:34:23

Ҳайдовчилик гувоҳномаларидан воз кечган Жанубий Кореялик кексалар рағбатлантирилмоқда

Ҳайдовчилик гувоҳномаларидан воз кечган Жанубий Кореялик кексалар рағбатлантирилмоқда

Жанубий Кореянинг Тэджон шаҳри ҳайдовчилик гувоҳномаларидан воз кечган 65 ёшдан ўтган ҳайдовчиларга йўл ҳаракати ҳаражатларини тўлаб берадиган бўлди. Бу ҳақда Yonhap News Теджон шаҳар кенгаши маълумотларига асосан эълон қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ўз ихтиёри билан ҳайдовчилик гувоҳномаларидан воз кечган 65 ёш ва ундан катта ёшдаги ҳайдовчиларга йўл ҳаражатлари учун 100 минг вон ((~$87,66 ) тақдим этилади.

Маълумки, 2017 йилда 65 ёш ва ундан катта ёшдаги 71 115 нафар ҳайдовчиларда ҳайдовчилик гувоҳномалари бор эди. Бироқ сўнгги йилларда ёши улуғ ҳайдовчиларнинг айби билан содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Унга кўра 2015 йилда 545 та йўл-ҳаракати қоидаси бузилган. 2016 йилда мазкур ҳолат бўйича 688 та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган бўлса, 2017 йилда бу кўрсатгич 817 тага кўпайган.

“Шу боис, биз аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, аниқ белгиланган чоралар кўришимиз керак”, - деб маълум қилади Ҳамкорлик демократик партиясининг депутати Юн Чжон Мён.


Ҳайдовчилик гувоҳномаси Жанубий Корея