Жаҳон 425 10.04.2019 12:35:20

Нью Йоркда қизамиқ туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Нью Йоркда қизамиқ туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Нью Йорк шаҳар мэри Билл де Блазио Бруклин туманида қизамиқ тарқалгани сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

ФҲ тартиби аҳолидан мажбурий тартибда эмлаш жараёнидан ўтишни талаб қилади. Блазионинг қайд этишича, “бугунги кунда қарийб 300та касаллик билан хасталаниш ҳолати қайд этилган”.

Мэрнинг уқдиришича, “қизамиққа қарши эмдори мутлақ хавфсиз бўлиб, ҳақиқатдан ҳам самаралидир”. Шу билан бирга, “эмлашни рад этганларга 1 минг долларгача жарима солиниши ҳам мумкин”, - деган Блазио.

Қизамиқ, ўткир юқумли вирусли касаллик бўлиб, ҳаво-томчи йўли билан юқади, тарқалади. Касалланиш пасайишининг асосий омили эмланишдир.


АҚШ Нью Йорк қизамиқ

Мавзуга оид