Жаҳон 171 19.06.2019 11:09:42

2100 йилга бориб Ер юзи аҳолиси 11 миллиардга яқинлашади

2100 йилга бориб Ер юзи аҳолиси 11 миллиардга яқинлашади

БМТнинг янги ҳисоботига кўра, 2100 йилга бориб, сайёрамиз аҳолиси 10,9 миллиардга етади, яъни ўсиш 3 миллиардни ташкил этади.

Мазкур маълумот асосида экспертлар келажак учун прогнозлар бермоқда. NBC нашрнинг таъкидлашича, 3 миллиардлик ўсиш табиий ресурсларни камайиши ҳамда глобал исишнинг тезлашишига сабаб бўлади.

Ҳозирда Ер юзида 7,7 млрд инсон яшайди. Тахминларга кўра, туғилиш коэффициентининг пасайиши ҳам мазкур жараёнга таъсир этмайди. Бу кўрсаткич 1990 йилда ҳар бир аёлга туғиш 3,2ни ташкил этган бўлса, 2019 йилда 2,5га тенглашган.

Экспертларнинг сўзларига кўра, туғилиш коэффициенти тушишда давом этади. Бироқ сайёра аҳли ўсишда давом этиб, 2050 йилда 9,7 млрдга етади.

БМТ маълумотларига кўра, туғилишнинг юқори кўрсаткичлари ер юзининг қашшоқ ҳудудлари ҳиссасига тўғри келади. Бу эса очарчилик, қашшоқликни келтириб чиқариб, миграция жараёнларини тезлаштиради.


Мавзуга оид