Жаҳон 158 18.06.2019 13:34:24

Парижда қочоқларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фестивал ўтказилади

Парижда қочоқларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фестивал ўтказилади

Ташкилотчилар мазкур тадбир орқали Франциядаги қочоқларни қабул қилишда юзага келаётган муаммоларга жамоатчилик эътиборини қаратмоқчи.
Франция қочоқларни қабул қилиш ва ҳамроҳлик қилиш бошқармаси мазкур фестивалнинг 7 сентябрда Париж шаҳрида ўтказилишини маълум қилди, дея хабар беряпти Le Figaro нашри.

Рэп қўшиқчиси Nekfeu ҳомийлик қиладиган тадбир орқали мазкур муаммога олти мингдан ортиқ инсоннинг эътиборини қаратиш режалаштирилган.

Аввалроқ Париж мэри Анн Идальго масъулларга муҳожирларни жойлаштириш учун жойлар тақдим этишини маълум қилган эди. Агарда улар бунга беэътибор бўлса, судга мурожаат қилишини таъкидлаган.


Париж қочоқлар фестивал