Жаҳон 615 18.06.2019 13:26:51

Жаҳон кубоги мезбонлиги ҳуқуқини Қатарга пуллаган Платини ҳибсга олинди

Жаҳон кубоги мезбонлиги ҳуқуқини Қатарга пуллаган Платини ҳибсга олинди

Европа Футбол Ассоциацияси Иттифоқи (UEFA)нинг собиқ раҳбари Мишел Платини 2022 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогига оид қарори ортидан шу йилнинг 17 июнь куни Париж полицияси томонидан ҳибсга олинган ва Франция Коррупцияга қарши кураш боқармасига олиб келинган. 

Франциянинг Mediapart тергов агентлиги Мишел Платини 2022 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг тақдирлаш маросимини ўтказиш ҳуқуқини Қатарга сотганликда гумон қилинаётганини маълум қилган. 

63 ёшли собиқ футболчи 2007 йилнинг январидан 2015 йилгача, яъни футболдан 4 йилга четлаштирилгунига қадар Европа Футбол Ассоциацияси Иттифоқини бошқарган. Унга қўйилган тақиқ жорий йилнинг март ойида ниҳоясига етган эди. Футболда коррупцияга қарши кураш бўйича суриштирувлар натижасида навбатдаги Жаҳон кубогига мезбонлик қилиш ҳуқуқи Қатарга ноқонуний равишда берилгани аниқланган. 

Мишел Платини 1998 йилдаги Fifa Жаҳон Кубоги ташкилий қўмитаси ҳамда 2002 йилгача Fifa бошқарув қўмитаси таркибида бўлган. 

2022 йилда Жаҳон кубоги мезбонлигини Қатарда ўтказиш қарори эса 2010 йилда қабул қилинган. Платини овоз бериш жаранёнидан бир неча кун аввал Қатарнинг собиқ футбол расмийси Моҳаммед бин Ҳаммам билан махфий равишда учрашганини 2014 йилда тан олган. 

The Telegraph нашри суриштирувларига кўра, Платини Fifa бошқарувида бўлганида Моҳаммед бин Ҳаммам билан 30-50 марта учрашган. 

Fifa собиқ президенти Сепп Блатернинг 2015 йилда Платини ҳисобига 2 млн. швейцария франки миқдоридаги маблағ ўтказиб бергани фош бўлгач, уларнинг жиноий шерикчилиги очиқланган ва ҳар иккаласи футболдан четлаштирилган. 


Мавзуга оид