Жаҳон 159 08.04.2019 16:22:28

ОАВ: Ҳафтар армияси Ярмук ҳарбий лагерини ўз назоратига олди

ОАВ: Ҳафтар армияси Ярмук ҳарбий лагерини ўз назоратига олди

Маршал Халифа Ҳафтарнинг Ливия миллий армияси Триполидан жанубдаги Ярмук ҳарбий лагери устидан назоратни ўрнатди. Бу ҳақда РИА Новости армия қўмондонлигидаги манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Ливия жумҳурияти раҳбари Муаммар Қоззофий 2011 йилда ўлдирилганидан сўнг, мамлакатда иккиҳокимиятчилик ҳукм суриб келмоқда. Шарқда сайланган парламент, Триполи ва ғарбий ҳудудларда эса, Фаёз Сарраж раҳбарлигидаги БМТ ва ЕИ кўмагида ташкил этилган миллий бирлик ҳукумати ҳукмронлик қилади. Мамлакат шарқидаги ҳукумат Триполидан мустақил фаолият юритади ва Ливия миллий армияси қўмондони маршал Ҳафтар билан ҳамкорлик қилиб келади.

4 апрель куни Ҳафтар террорчилардан озод қилиш учун Триполига юриш бошлади. армия шаҳарнинг жануби-ғарбидаги бир неча туманни жангсиз эгаллаган. Жанзур ва Ас-Сваний, халқаро аэропорт шулар жумласидан.

Миллий бирлик ҳукуматининг Қуролли кучлари эса, Ливия миллий армиясига қарши “Ғазаб вулқони” ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилди.

БМТ ўз навбатида Ливияда умумсайловлар ўтказишни, унинг натижасида барча тан олган қонуний ҳокимият органларини ташкил этишни таклиф этмоқда.

АҚШ эса, Ливияда бўлиб турган ҳарбий бўлинмаларини олиб чиқиб кетар экан, расмий Вашингтон Ҳафтарни Триполини тарк этишга чақирди.


Ливия