Жаҳон 167 10.06.2019 07:33:08

БААда 200га яқин одам водопровод сувидан захарланди

БААда 200га яқин одам водопровод сувидан захарланди

БААнинг Ажман шаҳрида истиқомат қилувчи 200га яқин фуқароси водопровод сувидан захарланган. Бу ҳақида маҳаллий полиция ижтимоий саҳифаси орқали хабар берган.

Маълумот берилишича, ўтган икки кун мобайнида Horizon Towersнинг 190дан ортиқ фуқароси шаҳар касалхонасига мурожаат қилган. Уларнинг 7 нафари шифохонага жойлаштирилган.

Дастлабки тахминларга кўра, кўнгилсиз ҳолат турар-жой мажмуасидаги сифати талабга жавоб бермайдиган водопровод сувидан келиб чиққан.

Ҳозирда коммунал хизмат вакиллари текшириш ва трубаларни дезинфекция қилишга киришган.


Мавзуга оид