Жаҳон 157 10.06.2019 06:54:22

Экзит-пол: Қосим-Жўмарт Токаев яққол пешқадам

Экзит-пол: Қосим-Жўмарт Токаев яққол пешқадам

Экзит-пол натижаларига кўра, Қосим-Жўмарт Токаев Қозоғистон президентлиги учун сайловларда 70,13% овоз тўплади. Бу ҳақида «Жамоатчилик фикри» институтининг раҳбари Ойнур Мажитовага таяниб, nur.kz  хабар тарқатди.

Унинг сўзларига кўра, иккинчи ўринни миллий-ватанпарварлик ҳаракати «Юрт тақдири»дан номзод Амиржон Косанов эгаллади. У 15,39% овоз тўплаган. Учинчи ўринда 5,32% овоз билан «Ак жол» партиясидан номзод Дания Еспаева.

Маълумотларга кўра, сайловда овоз берувчиларнинг 75%и иштирок этган.


Мавзуга оид