Жаҳон 1667 09.06.2019 14:54:25

Саудиялик ўсмир 10 ёшидаги жинояти учун 18 ёшида қатл қилинмоқда

Саудиялик ўсмир 10 ёшидаги жинояти учун 18 ёшида қатл қилинмоқда

Саудиялик Муртаза Қурейрис 2011 йилда бир қатор араб давлатларида содир этилган "Араб баҳори" воқеаларида айбланиб, ҳисбга олинган бир гуруҳ болалардан биридир. У ўн ёшлигида содир этган жинояти учун қатл қилинмоқда. 

CNN медиа компанияси ўтказган суриширувларга кўра, Муртаза дерли 4 йил мобайнида тергов ҳибсхонасида, бир ярим йилга яқин якка тартибдаги қамоқхонада сақлаб турилган. 

У 2011 йилдаги инқилобларда иштирок этиб, оиласи билан Баҳрайн давлатига йўл олганида Саудия ҳукумати буйруғи билан қўлга олинган. Террорчиликда айбланаётган Қурейрис иши билан айни пайтда Террор масалалари суди шуғулланмоқда. Унга давлатга қарши чиқиш, зўравонлик, ҳарбийларга ҳужум каби айбловлар қўйилган. 

Ғарб нашрларида ёзилишича, Муртазо Қурейрис "Араб баҳори" қўзғолонларида иштирок этган акаси - Али саудиялик ҳарбийлар томонидан отиб ўлдирилгач, қарши намойишларда иштирок этган. 

Жорий йилнинг апрелида Саудия Арабистони бир қатор араб давлатларига хавф туғдирган "Араб баҳори"да иштирок этгани муносабати билан, 37 кишининг қатл этилишини маълум қилган. Уларнинг деярли барчаси ёшлар. Бирлашган миллатлар ташкилоти фаоллари Саудия ҳукуматидан мазкур қарорини қайта кўриб чиқиши зарурлиги, бу ёшлар ихтиёрсиз равишда намойишларга қўшилиб қолишганини таъкидлашмоқда.

Медиа суриштирувларига кўра, Муртазо ўша йили 10 ёшда бўлган. Аммо Саудия ҳукумати буни рад этмоқда ва жиноят содир этилган вақтда унинг 13 ёшда бўлганини айтмоқда. Ўлим жазоси билан бирга, ҳукумат талабига биноан, қатлдан сўнг унинг танаси йўқ қилиб юборилиши ҳам мумкин.


Мавзуга оид