Жаҳон 466 08.04.2019 14:40:47

Қурғоқчилик барҳам топди(ми)?

Қурғоқчилик барҳам топди(ми)?

АҚШнинг Калифорния штати 7 йил мобайнида давом этган даҳшатли қурғоқчиликдан қутилди. Американинг ғарбий штатида 376 ҳафтадан буён расман қурғоқчилик давом этаётгани қайд қилинмоқда эди.

Бунда қишки бўронлар муҳим ўрин тутгани хабар қилинмоқда. Бунинг натижасида сув омборлари қор эриши орқали сувга тўлди, дейди иқлимшунос Жессика Блунден.

2018-19 йилги қиш мавсумидаги ҳаддан ортиқ совуқ ҳарорат тоғлардаги қорларнинг эришига тўсқинлик қилган ва тупроқлар кўпроқ намга тўйинишига олиб келган.

Маълум қилинишича, бу йилги қиш мавсуми Қўшма Штатларда 1895 йилда об-ҳаво кузатувлари бошланганидан бери қайд этилган энг совуқ қиш сифатида рўйхатга олинди.


АҚШ қурғоқчилик

Мавзуга оид