Жаҳон 275 07.06.2019 11:31:12

300 тонна: инсонпарварлик ёрдами учун лимит

300 тонна: инсонпарварлик ёрдами учун лимит

Шимолий Корея хориждан келадиган инсонпарварлик ёрдамини олишга тайёр, фақат унинг ҳажми 300 тоннадан ортиши керак эмас. Бу ҳақида Корея Республикасининг KBC канали хабар берди.

Телеканалнинг  мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Хамгён-Пукто вилоятидаги манбалари хабарига кўра,  гуманитар ёрдам ҳажми тўғрисидаги лимит май ойида тасдиқланган. Аниқланишича, АҚШнинг нодавлат ташкилотларидан бири Шимолий Кореяга 25 тонна миқдордаги озиқ-овқат жўнатишни таклиф этган. Аммо расмий Пхеньян буни рад этган.

Экспертларнинг фикрича, ҳукуматнинг инсонпарварлик ёрдамини рад этишдан мақсади маҳаллий ташкилот вакилларининг хорижий ҳамкасблари билан алоқа ўрнатишига йўл қўймаслик бўлган.

ОАВнинг маълумотларига кўра, Шимолий Кореяни бир неча йилдан буён озиқ-овқат тақчиллиги муаммоси қийнайди. Аввалроқ Вьетнам Шимолий Кореяга 300 минг тонна маҳсулот етказиб беришга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқаган эди.


Мавзуга оид