Жаҳон 192 07.06.2019 10:53:41

ЖССТ: Ҳар куни миллиондан ортиқ инсон таносил касаллигини юқтириб олади

ЖССТ: Ҳар куни миллиондан ортиқ инсон таносил касаллигини юқтириб олади

Жинсий йўл билан юқувчи касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар кутилган натижани бермаяпти. Бу ҳақида ЖCСТ ташкилоти вакили шифокор Питер Салама хабар берди.

Мутахассис олиб борган тадқиқот натижаларига кўра, 15-49 ёш оралиғидаги эркак ва аёлларда 2016 йилнинг ўзида хламидиоз билан 127 млн., гонорея билан 87 млн., таносил билан 6 млн., трихомониаз билан 156 млн. касалланиш ҳолатлари рўйхатга олинган. Маълумотларга қараганда, мазкур инфекцияларнинг камида бир тури 25 одамнинг бирида албатта учрайди.

Ҳар йили дунёда хламидиоз, гонорея, трихомониаз ва таносил билан касалланаётган 376 млн. ҳолатлар рўйхатга олиняпти. Мазкур инфекциялар нафақат катталар, балки болаларнинг соғлиғига ҳам салбий таъсир этади. Агар ўз вақтида даволанмаса, бепуштлик, ҳомиланинг ўлик туғилиши, ОИТС хасталигига сабаб бўлиши мумкин.

“Биз бу каби инфекциялар билан касалланганлар сони кун сайин ортаётганини кузатяпмиз. Бу хавотирга арзигулик ҳолат”, - дейди, Питер Салама. Шифокорнинг қўмишча қилишча, мазкур вазиятга дунё ҳамжамияти бефарқ бўлиши керак эмас. Даволаниш учун зарур шарт-шароитларни яратиш лозим.


Мавзуга оид