Жаҳон 470 04.06.2019 11:46:54

Хайнань оролида кит ва делфинларнинг ноёб турлари аниқланди

Хайнань оролида кит ва делфинларнинг ноёб турлари аниқланди

Хитойнинг Хайнань оролида олиб борилган илмий изланишлар натижасида кит ва делфинларнинг ноёб турлари аниқланди. Бу ҳақида «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Олимлар сўзларига кўра, топилган 9 турнинг еттитаси фанга маълум.

Экспедиция 14 кун давом этди. Бу вақт ичида узунлиги 40 км, эни 200 кмга тенг бўлган акваторий ўрганилган. Олимлар табиий шаротида она кашалот ва унинг болалари, камёб ҳисобланган йўл-йўл делфинларни кузатиш имконига эга бўлишди.

Тадқиқотчилар китларнинг 27та гуруҳини аниқлашди. Жониворларнинг 2 тури эса фанга номаълум. Жануби-Хитой денгизида китларнинг хилма-хил турларини тез-тез учратиш мумкин. Олимларнинг келажакдаги вазифалари эса уларни ўрганиш ҳамда хавфсизлигини таъминлашдан иборат.


Хитой кит ва делфин

Мавзуга оид