Жаҳон 152 04.06.2019 11:38:49

Европа Иттифоқи ҳайвонлар ҳимояси йўлида бирлашаяпти

Европа Иттифоқи ҳайвонлар ҳимояси йўлида бирлашаяпти

Европа иттифоқининг миллионлаб фуқаролари ЕИ мамлакатлари ҳайвонлар ҳимояси йўлида бирлашишни талаб этиб, жониворларни қафасда сақлашга қарши ташаббусни имзолашди. Бу ҳақида Le Figaro нашри хабар тарқатди.

Нашрда маълумот берилишича, петиция имзолаш 2018 йилнинг сентябр ойида бошланган. Уни ЕИга аъзо барча мамлакатлар(Буюк Британиядан ташқари) фуқаролари қўллаб-қувватлаган. Энг кўп имзолар немис (327 707) ҳамда нидерландларга (117 240) тегишли.

Маълумот учун: Еврокомиссиянинг фуқаролар ташаббусларига эътибор қилиши учун ЕИ таркибига кирувчи камида 7 мамлакат фуқароларининг миллиондан ортиқ имзосини йиғилиши талаб этилади.


ЕИ ҳайвонлар ҳимояси