Жаҳон 391 08.04.2019 13:07:58

Тадқиқот: АҚШда кекса аёллар ишга қайтмоқда

Тадқиқот: АҚШда кекса аёллар ишга қайтмоқда

Америкада нафақадаги аёллар қайтадан меҳнат фаолияти билан шуғулланишни маъқул кўрмоқда. Улар кўп йиллардан сўнг, яна ўзларини намоён қилиш йўлларини қидиришмоқда, дейилади Америка меҳнат бозорида ўтказилган тадқиқот натижаларида.

Америка Қўшма Штатларида ишсизлик даражасининг 3,8 фоиз экани 50 йиллик энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Январь ойида, Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда 7,6 миллион бўш иш ўрни қайд этилган.

Бундай шароитда кўплаб ёши ўтган америкалик аёллар қўшимча даромад топиш ва оилаларига молиявий кўмак бериш имконияти тақдим этилмоқда, деб ҳисоблашмоқда. Улар турмуш ўртоғи билан ажрашгач ёки болалари катта бўлгач, меҳнат қилишни маъқул кўрмоқда. Айримлари, узоқ йиллардан сўнг, бошқаларга кўмак бериш мақсадида ўзларини намоён қилишни исташган.

Янги тадқиқотда ёзилишича, ишлаётган аёллар ишловчи эркакларнинг олаётган ҳар бир долларга нисбатан 49 цент маош олади. Бу эса, деярли барча соҳаларда ишлаётган аёлларга эркакларга тўланаётган маошнинг 80 фоизи тўланишини таъкидлайдиган кўплаб тадқиқотлар натижаларини шубҳа остига қўяди. Шунга қарамай, кекса аёллар қўшимча даромад топиш илинжида ишга бормоқда.


АҚШ меҳнат

Мавзуга оид