Жаҳон 824 06.04.2019 16:45:41

Филиппин президенти Пекинга таҳдид қилди.

Филиппин президенти Пекинга таҳдид қилди.

Филиппин президенти Родриго Дутерте агар Пекин Жанубий Хитой денгизидаги Манилага тегишли оролни тинч қўймаса, у ҳолда бу ерга ҳарбий қўшин жўнатишини маълум қилди. Бу ҳақда CNN хабар беради. 

Филиппин ҳукумати Маниланинг Спратли ороллари таркибидаги Титу ороли атрофида ўтган ойлар ичида 275 та Хитой кемаси ва қайиқлари кузатилганини тасдиқлаганидан сўнг, Дутерте Палавандаги Пуэрто Принсеса шаҳрида нутқ сўзлади: “ Келинг, дўст бўлайлик, Титу оролига ва бошқаларига ҳам тегманг. Агар ҳаракатни яна давом эттирсангиз, аскарларимга тегишли топшириқ бераман”. 

CNN Filippin хабарига кўра, Дутерте ўз чиқишида илтимос қилмаган, ялинмаган ҳам. Фақат Титуни тинч қўйишни сўраган. Негаки у ерда филиппинлик аскарлар борлигини эслатган. Янаям аниқроқ айтсак, Титу оролида Филиппиннинг кичикроқ ҳарбий базаси, 100 нафар фуқароси бор. Орол Палавандан 500 километр узоқлиқда жойлашган бўлиб, у Филиппинни ташкил қилувчи ороллардан бири ҳисобланади.

Жанубий Хитой денгизи низога кўп сабаб бўладиган ва асосий кема йўллари жойлашган ҳудуддир.  Титу ороли жойлашган ҳудудни Хитой ўзига тегишли деб ҳисоблайди. Ороли атрофидаги Хитой кемаларининг сўнгги ҳаракатлари Маниланинг жиддий “жавоб” қайтаришига сабаб бўлганди.


Филиппин президенти

Мавзуга оид